Skip to content ↓

UWC тарихи

Биз ўрганишимиз муҳим бўлган энг асосийси бир-биримизни тушуниш қобилиятидир.  

Бу ғоя 1962 йилда биринчи мактабимиз ташкил этилганидан бери UWC нинг марказида эди.

Бизнинг фикримизча, таълим шахсий ривожланиш ёки университетда ўқишдан кўра кўпроқ нарса бўлиши мумкин. У талабаларга барчамизни инсон сифатида бирлаштирилган, тинчлик, ҳамкорлик ҳамда ўзаро тушуниш ҳимоячилари сифатида ҳаракат қилишда илҳомлантириши мумкин. 

Ҳаммаси қандай бошланди 

 

 

“Менимча, таълимнинг асосий вазифаси бу фазилатларнинг омон қолишини таъминлашдир: ташаббускор қизиқиш, енгилмас руҳ, интилишда қатъиятлилик, ўзини оқилона рад этишга тайёрлик ва энг аввало раҳм-шафқатлик” 

Курт Хан (UWC асосчиси)

1955 йилда таълим соҳасидаги кашшоф Курт Хан Париждаги НАТО Мудофаа коллежида нутқ сўзлади. Унинг ташрифи давомида у яқинда Иккинчи жаҳон урушида қарама қарши бўлган ҳарбийлар томонидан намойиш этилган ҳамкорлик ва садоқатдан жуда илҳомланди.

Хан аллақачон бир қатор мактаблар ва таълим ташкилотларини ташкил этишда қатнашганди ва унинг таълим ҳақида ғоялари доимий равишда ривожланиб борарди. Ўша пайтда у таълимнинг тинчлик йўли сифатида ғояси, шунингдек, жамиятдаги “раҳм-шафқатнинг пасайиши”ни қайтариш зарурлиги ҳақида гапирди. 

Бу ғояларнинг бирлашиши оқибатида UWC келиб чиқди.

1958 йилда қилган нутқида у шундай деди:

“Ёшларни қизиқтиришда учта усул бор: биринчиси уларга ваъз қилиш – ўйлайманки бу фойдасиз йўл; иккинчиси уларни мажбурлаш, учинчиси эса ҳар дойим ютуқлиси бўлиб, уларга “Сиз кераклисиз” тушунчасини билдиришдир.  

1962 йилда Буюк Британиянинг Уэльс шаҳридаги UWC Атлантик (аслида Атлантика коллежи) ўзининг биринчи талабаларини қабул қилди. Биринчи UWC жамиятнинг турли қатламларидаги ёшлар биргаликда таълим олишса, улар келажакдаги можароларнинг олдини оладиган ўзаро келишувга эришишлари мумкин деган ғояга асосланади. 

Бу 16 ёшдан 19 ёшгача бўлган ўсмирлар учун дунёдаги биринчи халқаро икки йиллик Sixth Form College эди.  

Бу ерда талабалар эмпатия туйғусини чуқурлаштириш, тинглаш қобилиятини ҳосил қилиш ҳамда бошқа фикрловчиларни ҳисобга олишни ўрганадилар, ҳатто улар ўзларидан жуда фарқ қилсалар ҳам. Хавф жуда юқори даражада бўлса ҳам, ўз нуқтаи назарини ҳимоя қилишни ўрганишлари керак.  Улар таслим бўлишни ўрнига чидамли бўлиб, хатолардан ўрганишни афзалроқ кўришни ўрганадилар.

Атлантика коллежининг дастлабки кунлариданоқ ушбу моделни янада такрорлаш истаги бор эди. Бу Совуқ урушнинг авж нуқтаси эди ва кўпчилик алоқа, раҳм-шафқат ва хизматни қадрлайдиган ғоянинг афзалликларини кўрди. 1960-йилларнинг охирига келиб, United World Colleges номи  пайдо бўлди ва ҳаракат шакллана бошлади. 

UWCнинг биринчи халқаро президенти, Лорд Моунтбаттен, UWCнинг Шимолий Атлантика илдизларидан ташқарига чиқишига ёрдам берди. У талабаларни танлаб олиб, турли мамлакатларда UWCни тарғиб қилувчи миллий қўмиталарни яратишга раҳбарлик қилди. Кейинги йилларда Сингапур ва Канадада ва бутун дунё қитъаларида UWC мактаблари пайдо бўлди.

UWC ҳар доим тинглашга ва таълим олишга ўргатиб келади. У ўз жамоалари ва атрофидаги дунё эҳтиёжларига мувофиқ ривожланди ва ўсди. Ва унинг тинчлик, ўзаро тушуниш ва чидамлиликка содиқлиги ҳар доимгидек кучли бўлиб қолмоқда.

Page 1

Солнома

UWC ҳаракати бугунги кунда – бу дунё мамлакатларидаги:

18


18 та мактаб ва коллежлар.

155


155 дан ортиқроқ  давлатлардаги минтақавий ваколатхоналар (миллий қўмиталар).

60,000


180 ортиқ давлатлардаги 60 000 мингдан зиёд  мактаб ва коллежлар ва  қисқа муддатли UWC курсларни битирганлар.