Waterford Kamhlaba UWC of Southern Africa
Мбабане,
Свазиленд
Талабалар сони: 600 нафар
Талабалар ёши: 11 дан 20 ёшгача
1963
Жанубий Африкадаги Waterford Kamhlaba UWC коллежи Жанубий Африкада адолатсиз алоҳида ўқитиш тизимига қарши 1963 йили ташкил этилган. Даставвал мактаб ўрнида Уотерфорд Парк Эсейт (Waterford Rapk Estate) номли ферма мавжуд бўлган. 1967 йил Свазиленднининг собиқ олий ҳукмдори, Қирол ҳазрати Собуза II коллежга келиб, унга “Kamhlaba”, яъни “шу дунёга тааллуқли” ёки “бутун ер юзига тааллуқли” деган номни берди. Мактабга берилган ушбу ном миниатюралардаги дунё каби ёки диний ва ирқий тафовутлар ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаган жойи сифатида мазкур мактаб аҳамиятини акс эттиради. UWCнинг бошқа мактаб ва коллежларидан Waterford Kamhlaba коллежининг фарқи шундаки, бу ерда ўқиш январда бошланиб, ноябрь ойида ниҳоясига етади.
Ноёб учта хусусият
- Маҳаллий хайрия ташкилотлари билан яқин ҳамкорлик. Ижтимоий фойдали фаолият дастури асосида, мактаб маҳаллий қочоқлар лагерлари ва райондаги болалар марказлари билан фаол ҳамкорлик қилади.
- UWCнинг Африкадаги ягона мактаби. Waterford Kamhlaba минтақадаги UWCнинг ягона мактаби бўлиб, у ҳаракатнинг элчиси ва янги ғояларни тарғиб этувчиси сифатида ўз ўрнига эга. Мазкур мактабни Африкадаги кўплаб ислоҳотчилар битирган.
- Жанубий Африкадаги биринчи сегрегация қилинмаган мактаб. У Жанубий Африкада ирқий айирмачилик, яъни турли ирқ болаларининг бир мактабда таълим олиши ман этилган даврда, адолатсиз алоҳида ўқитиш тизимига қарши ташкил этилган. Waterford Kamhlaba UWC мактаби – бу панафрикаликларнинг ўқув даргоҳи бўлиб, ўзининг тарихи ва қадриятларига содиқ қолиб, маданий ва ирқий хилма-хилликнинг барча кўринишларини қўллаб-қувватлайди.
Синфда
Waterford Kamhlaba UWC мактаби уч йўналишдаги таълим дастурини таклиф этади. Булар: бошланғич синф болалари учун мўлжалланган Waterford дастури, 6 синфдан 8 синфгача (11 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар) учун, 9-10 синф ўқувчилари (14-16 ёшдаги ўсмирлар) учун ўрта маълумот ҳақидаги Халқаро Кембридж сертификати (Cambridge IGCSE) ҳамда юқори синфдагилар, яъни 16 ёшдан 20 ёшгача бўлган ўқувчилар учун мўлжалланган Халқаро бакалавриат (IBDP) дастури.
Халқаро бакалавриат дастурига 10 синфни битирувчилар тўғридан-тўғри ўқишга қабул қилинмайди. Улар ўқишга кириш учун ҳужжат топшириб, танлов жараёнларидан ўтишлари лозим.
Халқаро бакалавриат дастури доирасида стандарт фанлардан ташқари, француз, испан ва свати тиллари, атропология, психология, бизнесни идора қилиш, мусиқа ва театр санъати каби фанлардан ҳам дарс ўтилади.
Синфдан ташқарида
Waterford Kamhlaba UWC мактаби ўқувчиларига енгил атлетика, бадминтон, баскетбол, крикет, чим устидаги хоккей, нетбол, рэгби, футбол, софтбол, сквош, сузиш, волейбол ва тенис каби спортнинг барча турлари бўйича шуғулланишга имкон яратилган. Бундан ташқари мактаб ўқувчилари саёҳатларга бориш, отда сайр қилиш, қайиқларда сузиш, қояларга чиқиш ва югуриш, машаққатли жойлардан ўтиш каби машғулотларда ҳам қатнашадилар. Мактабда бир неча (жумладан, театр ва мусиқа йўналишида) тўгараклар очилган. Уларга нафақат ўқитувчилар, балки ўқувчиларнинг ўзлари ҳам раҳбарик қиладилар. 1979 йилдан бошлаб Waterford Kamhlaba UWC мактабида ижтимоий фойдали фаолият йўналиши ҳаётнинг ажралмас қисми ва мактабнинг қадрияти сифатида расман жорий этилган. Халқаро бакалавриат дастурининг барча ўқувчилари ва 10-синф талабалари жамоат лойиҳалари учун ҳафтада икки соатдан кам бўлмаган вақт сарфлашлари лозим. Бу ташаббуслар - маҳаллий шифохоналар билан ҳамкорлик қилиш, имконияти чекланган инсонларга ёрдам бериш, мактаб ва болалар боғчасида ишлаш ҳамда экология соҳасидаги лойиҳаларда қатнашиш, жумладан чиқиндиларни қайта ишлашни ўз ичига олади.
ампус ва қулайликлар
Экухулени (“ўсиш уйи”) корпусида 6-, 7- ва 8-синфлардан иборат 80 нафар ўқувчи жойлашиши мумкин. Эсивени уйи (“мамлакатдаги одамлар уйи”) эса, 9-10-синф ўқувчиларининг 110 нафарини ўз ичига олиш имкониятига эга. Эланджени (“кун чиқиш уйи”) уйига 130 нафар талаба ва 68 нафар Халқаро бакалавриат дастурида ўқийдиганлар жойлашиши мумкин. Бу уйларда ўқувчилар алоҳида-алоҳида, ёки икки киши бир хонада яшайдилар. Бу жойда болар ва қизлар учун алоҳида бўлинган қисм, умумий жой, компьютер маркази, кутубхона, телевизор тамошо қилиш хонаси ва ошхона мавжуд. Ҳар бир яшаш корпусида ҳар куни икки жинсга мансуб тарбиячилар навбатчилик қиладилар. Кампусда таълим олиш, шунингдек спорт ҳамда санъат билан шуғулланиш учун барча шароит муҳайё қилинган.
Жойлашган манзили
Waterford Kamhlaba UWC мактаби Сидвашинининг баланд тоғлари чўққисида жойлашган. Бу жой Свазиленд пойтахти - Мбабанедан, машинада тахминан 10-15 дақиқалик масофададир. Кампусда маҳаллий наботот ва ҳайвонот олами тўла намоён бўлади. Мактаб ҳудудидаги пиёдалар юрадиган йўлаклардан Свазиленднинг бетакрор манзараларини кўриш имконияти бор.
Қабул қилиш тартиби
Waterford Kamhlaba UWC мактабига киришнинг уч йўли мавжуд.
- мактабга тўғридан-тўғри ариза бериш;
- UWCнинг Миллий Қўмитаси орқали ариза бериш;
- Waterford Kamhlaba UWC мактабининг IGCSE дастури бўйича ўқийдиган 10-синф ўқувчилари ички ариза бериши мумкин. Халқаро бакалавриат дастурига 10-синфни битирувчилар автоматик тарзда ўқишга қабул қилинмайдилар.
Contact Details
Waterford Kamhlaba UWCSA
P.O. Box 52
Mbabane H100, Eswatini