Skip to content ↓
map

UWC East Africa

Килиманджаро ва

Аруша, Танзания

500 нафар ўқувчи

(3-20 ёшлилар)

Founded

1969

2 July 2019

2019 йилнинг 1 августидан бошлаб UWC East Africa (UWCEA) расмий тарзда UWCнинг 18-чи мактаби ва Африка минтақасида UWC тизимининг иккинчи мактаби ҳисобланади. UWCEA 1969 йили Моши Халқаро мактаб номи билан очилган, 1987 йилда эса унинг Аруша шаҳрида иккинчи биноси бунёд этилди. Мактабнинг иккала биноси ҳам Африканинг иккита энг баланд тоғлари этакларида жойлашган бўлиб, улар хилма-хил маҳаллий ҳамжамият ривожланишига ёрдам беради.

Please enter some content for your news story here.

Ноёб учта хусусият

  • Африкадаги биринчи IBDP мактаби- UWCEA 1979 йилдан бошлаб таълимни Халқаро бакалавриатнинг Диплом дастури (IBDP) асосида амалга оширади ва у IBDPнинг Африкадаги дастлабки мактабларидан саналади. Мазкур мактаб, шунингдек, 1980 йилларда IB Middle Years -  IB дастури асосида ўрта мактаб ўқувчилари учун мўлжалланган таълим дастурини яратишда муҳим роль ўйнаган.
  • Outdoor Pursuits дастури - Иккала кампусда биргаликда ташкил этилган Outdoor Pursuits дастури тўртта йўналишга эга: чўққилар, текисликлар, слайдлар ва рифлар. Барча йўналишлар 1- 5 даражагача баҳоланади. Чўққиларга мураккаб тоққа чиқиш экспедициялари киради, булар Хананг, Меру ва Килиманжаро тоғлари. Текисликлар ва тоғларда енгилроқ йўл экспедициялари бор, рифлар эса пляжларни тозалаш, маржон рифни тиклаш ва чуқур-денгиз шўнғинишларни, шу жумладан, ноёб ОП хизматларини таклиф қилади. Ушбу йўналишлар талабаларга пиёда юриш, тоғ велосипедида учиш, кемпинг, жамоавий иш ва етакчилик қобилиятларига ўргатади. 
    Таълимнинг барча босқичларида ҳар бир саёҳатнинг имкон қадар хавфсизлигини таъминлаш учун етарли малакага эга ходимлар талабаларга ҳамроҳлик қилади.
     
  • Жойлашган ўрни – UWCEA ўқув бинолари (кампуслари) шимолий-шарқий Танзаниянинг миллий истироҳат боғлари билан машҳур тоғли жойларда ўрин олган. Талабалар бу ерда салқин ва ям-яшил тоғ этакларидаги наботот оламидан баҳра оладилар. Бу маскан Ҳинд океанининг ён-атрофи-Танга минтақасининг Пангани номли қадимий шаҳарда жойлашган бўлиб, у  мактабнинг мулки ҳисобланади. Пангандаги “Кихара” уйидан  таълим олиш мақсадида ташкил этиладиган сафарларда фойдаланилади. Булар соҳилбўйи жойларни тадқиқ эттувчи географ-талабалар ҳамда “Инсон ва табиат” маҳаллий ва минтақа аҳолиси маданиятини  ўрганиш  гуруҳига аъзоларининг экспедициялари ҳисобланади. Мазкур уй - мактаб талабалари ва ходимлари учун ёзги таътил даврларида ҳам очиқдир.
Синфда 

UWCEA Халқаро бакалавриат уч дастурининг барчаси асосида ўқув машғулотларини олиб боради. Булар: 3-10 ёшдаги болалар учун мўлжалланган бошланғич таълим дастури (Primary Years Programme, PYP); 11-15 ёшдаги болаларга мўлжалланган ўрта таълим дастури (Middle Years Programme, PYP) ҳамда 16-20 ёшли талабалар учун IBDP дастури. UWCEA шунингдек, таълим олиш қобилияти бир хил бўлмаган талабаларга ҳам ёрдам беради. Таълимга алоҳида чанқоқ талабалар чуқур билим олишлари учун махсус ўқитувчи масъул бўлади. Қўшимча тил сифатида ўргатиладиган инглиз тили ўқитувчилари бошланғич ва ўрта мактабларда талабаларга яқиндан ёрдам берадилар.

Синфдан ташқарида 

UWCEA турли спорт турлари  ва жисмоний тарбия билан шуғулланувчилар учун спорт ўйинлари: сузиш, баскетбол, нетбол, регби, футбол ва енгил атлентика бўйича мусобақалар  ташкил этади.  Талабалар жамоалари Килинманджаро минтақасидаги Шимолий Танзания Енгил атлетика ассоциацияси (NTAA) аъзолари сифатида  турли спорт мусобақаларида фаол қатнашадилар. Жумладан, мактаб ўз ҳудудида йиллик спорт дам олиш кунлари (уикенд) ни ташкил этади. Бу тадбирларда бутун Танзаниядаги 10 та мактабдан келган 1000 дан ортиқ вакиллар қатнашади ва спорт мусобақаларида ўзаро куч синашадилар.

Бошланғич синф талабалари эса,  клубларга аъзо бўлиб, спорт мусобақаларида қатнашадилар ва ижтимоий лойиҳалар билан шуғулланадилар. Ўрта мактаб ва IBDPнинг барча талабалари мажбурий тарзда мавжуд ва ёки ўзлари ташаббус билан чиққан ижтимоий лойиҳаларда иштирок этадилар. СAS лойиҳалари (“ижод, фаоллик, волонтёрлик”) ҳар хилдир. Улар маҳаллий 
тенгдошларга мўлжалланган таълим дастуридан бошлаб, Ғарбий Килинманджарода 
асаларичиллик билан шуғулланиш каби ўқув машғулотларида ҳам бевоситаиштирок этадилар.

Кампуслар ва қулайликлар 

UWCEAнинг Мошидаги мусобақалар ўтадиган ҳар иккала спорт майдончалари Килинманджаро тоғларига рўбарў жойлашган. Кампус 16 гектар майдонда жойлашган бўлиб, ҳатто ўзининг отхонаси ҳам мавжуд. UWCEAнинг Мошида жойлашган кампуси қароргоҳлари талабаларга 7 ёшдан бошлаб хизмат кўрсатади.

2019 йилнинг  августидан бошлаб, UWCEAнинг Арушадаги янги қурилган кампусининг қароргоҳи  IBDP талабаларини ўз бағрига олади. Унинг яқинида 2 км.лик сайр қилиш ва югуриш йўлаги ҳам қурилган.

Жойлашган манзили
 

UWCEAнинг кампуслари Моши ва Аруша шаҳарларида, жуда кенг майдонлардан иборат дарахтзор ва гулзорларда жойлашган. Бу ҳудудларда ёввойи ҳайвонлар: жумладан, маймунлар, типратиконлар ва ҳар хил паррандалар мавжуд. Ҳар иккала кампусдан узоқ-узоқларга кенгайиб кетган  тоғларнинг манзаралари кўриниб туради.

Қабул қилиш тартиби
 

Бошланғич ва ўрта таълим дастурлари бўйича ўқишга кирмоқчи бўлган номзодлар бевосита мактабга мурожаат этадилар (apply to the school directly.). UWCEAда IBDP дастури бўйича таълим олувчилар эса, ўз юртларида жойлашган Миллий Қўмиталар, ёки  UWCнинг Глобал танлов дастури орқали ариза топширишлари мумкин. Тўлиқ маълумот олиш учун UWCEA website мурожаат қилинг.

 

 

You have not allowed cookies and this content may contain cookies.

If you would like to view this content please

 

Contact Details


Моши кампуси

Лем-роуд, а/я 733 Моши, Танзания.

Аруша кампуси

Додома роуд, а/я 2691, Аруша,Танзания.

18 Colleges
Worldwide