Skip to content ↓
map

UWC Costa Rica

Санта-Ана,

Коста-Рика

Талабалар сони: 192 нафар

Талабалар ёши: 16 дан 19 ёшгача

Founded

2006

3 March 2017

UWC Costa Rica таълим дастури учта асосий йўналишни ўз ичига олади қамраб олади: академик фанлар (халқаро бакалавр диплом дастури), қўшма дарслар ва ётоқхонада яшаш. Барча машғулотлар ва ўқув имкониятлари мактабнинг олтита ваколатидан бирини ёки бир нечтасини ўз ичига олади: ижтимоий масъулият, хилма-хиллик, низоларни ечиш, барқарор ривожланиш, етакчилик ва соғлом турмуш тарзи. 

Мактабнинг вазифаси – ўзларининг етакчилиги ва иштироки орқали ўз жамоаларида ижобий ўзгаришларни амалга оширишга қодир бўлган, янада барқарор ва тинч дунёга эришишга хисса қўшадиган бахтли, соғлом ва мақсадга мувофиқ одамлар бўладиган турли хил ёшлар гурухини тарбиялашдир.

Лотин Америкаси ва Кариб денгизидаги ягона UWC сифатида UWC Costa Rica икки тилли дастурни, минтақанинг ижтимоий, сиёсий ва маданий тарихи ҳақида кўпроқ маълумот олиш ва Коста-Рика билан  танишиш имкониятини тақдим этади. Тинчлик, демократия, атроф-мухитни муҳофаза қилишнинг кўп йиллик тарих ва Миллий армиянинг етишмаслиги UWC Costa Rica  ўқув дастурини ишлаб чиқиш учун идеал шароит яратади. 

Ноёб учта хусусият

  • “Ўзгаришлар агенти” дастури. Бу тажрибавий таълим ташаббуси бўлиб, унинг доирасида талабалар ўзларида ижобий ўзгаришлар рўй беришига ишонч ҳосил қиладилар, ҳамкорликда ишлаш учун жамоалар тузади ва маҳаллий ҳамжамият ҳамда ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади. Бу тадбирлар эса, ўз навбатида талабаларга бирин-кетин янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалда қўллаш ҳамда ижтимоий тадбиркорлик нуқтаи назаридан баҳо бериш каби малакаларни ўргатади.
  • Фаровонлик дастури. Бу дастур бутун коллеж доирасида амалга оширилади ва кўп йиллик фанлараро ташаббус сифатида турли авлодларга мўлжалланган. Унинг  мақсади – барча ҳамжамият аъзоларининг ижтимоий таъминоти ва руҳий фаровонлигини таъминлашдир.
  • “SOS Болалар қишлоғи”ни қўллаб-қувватлаш. UWC Costa Rica ҳар йили “SOS Болалар қишлоғи”дан бўлган болаларнинг коллежда таълим олишини тўлиқ молиявий таъминлайдиган 5 та стипендия ажратади. Бугунги кунгача мазкур мактабни 50 га яқин шу тоифадаги талабалар битирганлар.
Синфда 

UWC Costa Rica  UWC ҳаракатининг ягона таълим олиш мактаби бўлгани билан фахрланади. Чунки унда Халқаро бакалавриат дастури асосида таълим испан ва инглиз тилларида олиб борилади. UWC Costa Ricaнинг барча талабалари ўқишни битириш арафасида икки тилда бемалол гапира оладиган бўладилар. Бошидан инглиз ва испан тилида бемалол гапира оладиган талабалар қўшимча равишда бошқа фан ёки шу тиллардан биридаги фанни танлаб, икки тилда таълим олганлиги ҳақида диплом оладилар.

Стандарт курслардан ташқари (standard courses), UWC Costa Rica психология, дунё сиёсат, маданий ва ижтимоий антропология, театр, кино, тасвирий санъат, екологик тизимлар ва жамиятлар ҳамда француз тилини таклиф қилади.

Синфдан ташқарида 

UWC Costa Rica коллежида талабалар иштирок этадиган 50 дан ортиқ ҳар хил ташаббуслар амал қилади. Шунингдек, ҳар бир талаба қўшма ривожланиш лойиҳаларини мувафақиятли амалга ошириш учун зарур кўникмаларга эга бўлишлари учун ташкил қилинган “Ўзгаришлар агенти” (Agents of Change Programme) дастурида мажбурий тарзда қатнашиши керак.

Қисқа муддатли дастурлар 

UWC Costa Rica Grounded In Motion билан ҳамкорликда яратилган, 360C барқарорлик тажрибаси ImmersiveResidency (360° Sustainability Experience: Immersive Residency) дастурига мезбонлик қилади. Ушбу 10 кунлик дастур доирасида ёшлар инсон ҳақиқати ва ёввойи табиат ўртасидаги муносабатни ҳис қилиш имконини берувчи ҳиссий тажрибага шўнғишади. Иштирокчилар табиатда шахсий муносабатлари ҳақида фикр юритадилар ва барқарорлик элчилари бўлиш учун табиий дунёга масъулият ҳиссини уйғотишга ўрганадилар. 

Ушбу қисқа курс ҳар йили минглаб ёшларга таълим тажрибаларини таклиф қилиш орқали мактаб миссиясининг таъсирини кенгайтиришга қаратилган кенг тарғибот ва инновацион дастурнинг бир қисмидир, бунда маҳаллий ёшлар учун очиқликка алоҳида эътибор қаратилади. Тарғибот ва инновация дастури, шунингдек, асосан биноларни ижарага топшириш орқали катта даромад келтирадиган мактабнинг молиявий барқарорлигига ҳисса қўшади. UWC Costa Rica Лотин Америкасидаги таълим инқилоби раҳбарларига қўшилишга тайёр.  Ушбу қараш UWC Costa Ricaга дунёни ўзгартираётган инноваторлар, ёшлар ва ўқитувчилар жамоасининг уйи, юраги ва марказига айланишига ёрдам беради.

Кампус ва қулайликлар  

Кампус  наботот ва ҳайвонотга бой хушманзара тоғлар билан ўралган. Бу талабалик даври учун жуда қулай шароит яратади. Бу жойлар хавфсиз ва қизиқарли бўлиб, саргузаштларга бойдир.  UWC Costa Rica коллежи талабалари ҳар куни кампусда игуна ва зирҳли сут эмизувчи ҳайвон, турли-туман паррандалар олами билан танишишга имконига эга.

Кампус ҳудудида 8 та талабалар  ётоқхонаси жойлашган. Улар Коста-Рикадаги машҳур чўмилиш жойлари номлари билан аталган. 24 нафар талабага мўлжалланган ҳар бир ётоқхонада, 8 та дам олиш хонаси, 2 та ҳаммом,  йўлак ва жиҳозланган ошхона мавжуд. Бундан ташқари кампусда 75 кв.м.дан иборат ўз саҳнасига эга амфитеатр, кутубхона, баскетбол ва футбол майдонлари ҳамда жамоатчилик маркази бор.

Жойлашган манзили
 

UWC Costa Rica коллежи Коста-Рика пойтахти – Сан-Хоседан 20 дақиқалик,  замонавий госпиталдан 10 дақиқалик масофада жойлашган бўлиб, у замонавий техника ва технология билан жиҳозланган. Кампус жуда хавфсиз  Санта-Ана номли минтақада жойлашган. Бу ернинг ғамхўр аҳолиси UWC Costa Rica коллежи ва унинг талабаларини ўз ҳимоясига олган.

Қабул қилиш тартиби 

Талабалар UWC national committee ёки UWC Global Selection Programme мурожаат қилишлари мумкин. UWCCosta Rica ҳақида қўшимча маълумот олиш учун websiteга ташриф буюринг.  

Contact Details


Santa Ana downtown,
from the north-east corner of the local church,
400m north
San José, 10901
Costa Rica

18 Colleges
Worldwide