Skip to content ↓
map

UWC Red Cross Nordic

Флекке,

Норвегия

Ўқувчилар сони : 205 нафар

Ўқувчилар ёши: 16 дан 20 ёшгача

Founded

1995

3 March 2017

UWC Red Cross Nordic фундаментал асосини қуйидаги жиҳатлар: Скандинавия, гуманитар фаолият ва экология  ташкил этади. Мазкур коллежни молиялаштириш ишида барча Скандинавия давлатлари иштирок этадилар. UWC Red Cross Nordic коллежи бир пайтни ўзида жамғарма ҳам саналади. Унинг таъсисчилари ичида Норвегия Қизил Хоч жамияти ҳамда мазкур ўқув муассасаси жойлашган Согн-ог-Фьюране минтақаси ҳукумати бор. САS – “ижод, фаоллик, хизмат қилиш” дастури тугаши билан талабаларга Қизил Хоч жамияти дипломлари топширилади.  Кампус ёнида Қизил Хоч жамиятининг минтақавий  бўлими, коллежнинг доимий ҳамкори бўлган “Хаугланд” соғломлаштириш маркази жойлашган.

Ноёб учта хусусият

  • Давлат томонидан қўллаб қувватлаш. Скандинавия давлатлари ҳукуматлари томонидан молиялаштириш коллежга  номзодларни шахсий афзалликлари ва муваффақиятларига суянган ҳолда танлаб олиш имкон беради. Натижада шундай муҳит яратиладики, хилма-хиллик истисносиз барча томонидан чинакамига қадрланади.
  • “Кескин минтақалардан” (Survivors of Conflict Progpam) дан  келган ёшлар учун дастур Норвегия Қизил Хоч жамияти ва “Хаугланд” соғламлаштириш маркази ҳамкорлигида амалга оширилади. UWC Red Cross Nordic мактабида ҳарбий ҳаракатлар давом этаётган мамлакатлардаги  соғлиғи туфайли имконияти чекланган йигит ва қизларга ўқиш имконият берилади. Дастурнинг мақсади – иштирокчиларнинг ўз ватанларига қайтиб, жамиятнинг керакли ва фаол аъзолари бўлишини таъминлашдир.
  • Тайёрлов дастури (Foundation Year Prorpamme)  таълим олиши ёки инглиз тилини ўрганиши чегараланган номзодлар, алоҳида йиллик тайёрлов дастурлари асосида ўқиш имкониятига эга. Шунинг учун ҳам UWC Red Cross Nordic мактабида таълим олиш тенг ҳисобланади. Дастурнинг мақсади – йигит ва қизларда ўзига бўлган ишонч, коллежга ишониш ва алоқадор бўлиш ҳамда талабалар жамоаси билан узвий боғлиқликни ҳосил қилиб, Халқаро бакалавриатнинг (IB Diploma) икки йиллик дастурини ўзлаштиришга уларни тайёрлашдан иборатдир.
Синфда  

UWC Red Cross Nordic таълим Халқаро бакалавриат дипломлар дастури International Baccalaureate Diploma Program (IBDP) асосида олиб борилади. Стандарт фанларга илова тариқасида талабалар дат, норвег ва швед тиллари, дунё сиёсати, экологик тизимлар ва жамиятлар ҳамда театр илмий лойиҳаларни олиб боришни ўрганиш имкониятига эга бўладилар. Бундан ташқари, биринчи курс талабалари Life Skills номли дастурда иштирок этадилар. Машғулотлар жараёнида улар Қизил Хоч жамиятининг қадриятлари ва коллежнинг фундаментал асослари: Скандинавия, гуманитар фаолият ва экология билан танишадилар. 

Синфдан ташқарида 

Синфдан ташқари дастурлар коллежнинг фундаментал асослари: Скандинавия, гуманитар фаолият ва экологияга таянади. Бу ерда ижтимоий тарафдан фойдали бўлган фаолиятга асосий эътибор қаратилади, айни пайтда талабаларда маданият ва жисмоний фаоллик соҳасидаги мавзуларни танлашда катта имконият бор. Булар қўйидаги шаклда ўтиши мумкин: норасмий тадбирлар, академик мажбуриятлар, Лойиҳа машғулот ҳафталари, Frilufsveke - чанғи ҳафталиги, махсус тадбирлар, глобал муаммолар, маданият кунлари ва кампусдаги масъулиятлик фаолиятлари. Жамоат ишларида Марказий ўринни мактаб лагери ва Ҳаугланд реабилитация марказига ёрдам бериш, шунингдек, талабалар ташаббуси билан ташкил этилган ташкилотларда ишлаш эгаллайди. Коллежда турли ҳунармандчилик ва мусиқа тадбирлари ўтказилади.

Манзарали тоғ ландшафти ва фиордлар табиатда, тоғлар ва сувда ўтказиладиган машғулотларга илҳом бахш этади. Талабалар биринчи ўқув йилида туризм инструкторлиги бўйича тайёргарликдан ўтадилар, иккинчи ўқув йилида олган билимларини амалда татбиқ этадилар.  Ridderrennet – имконияти чекланган одамлар учун чанғи учиш бўйича йиллик халқаро мусобақалар бўлиб, унда талабалар иштирокчи ҳамда волонтёр сифатида қатнашадилар.

Қисқа муддатли дастурлар
 

UWC Red Cross Nordic мактаби  янги ўқув йили бошланишидан олдин ёзги тайёрлов курсларини ташкил этади. Бу эса, инглиз тилини яхши билмайдиган ўқувчиларга мазкур тилни яхши ўрганиш,  янги шароитга мослашиш, ўзини эркин ҳис қилиш ва  UWC ҳаёти билан танишишга ёрдам беради.

Кампус ва қулайликлар 

Коллежда бешта талабалар ётоқхонаси мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бирида 40 нафардан талаба яшайди. Норвегияга хос тарзда жиҳозланган хоналарда  5 нафар талаба яшайди, уларниг ҳар бирида алоҳида ҳожатхоналари бор. Кир ювиш хонаси шаҳарчанинг ўртасида жойлашган. Коллежга келган меҳмонлар эса,  кампусдаги махсус қурилган икки меҳмонхонада яшаш имкониятига эга. Талабалар бассейн, машқ қилиш ва спорт заллари ҳамда “Хаугланд” соғломлаштириш  марказида ўткизадиган машғулотларда қатнашишлари мумкин.

Жойлашган манзили 

Коллеж ғарбий Норвегия соҳилларидаги кўрфаз соҳилида жойлашган. Бу ергача  Брингеландедаги “Фёрде” аэропортидан 40 дақиқалик ҳамда Берген шаҳридаги халқаро аэропортдан эса 3 соатлик  йўлни босиб ўтиш керак.

Қабул қилиш тартиби 

Номзодлар ўқишга кириш учун ўз давлатларида жойлашган UWC national committee орқали ариза беришлари мумкин.  Бундан ташқари, Вестленд округи учун маҳаллий жойлар ва UWC Global Selection Programme танлов дастури бўйича бир нечта жойлар ҳам мавжуд. Қўшимча маълумот олиш учун веб-сайтни куринг.

You have not allowed cookies and this content may contain cookies.

If you would like to view this content please

 

Contact Details


UWC Red Cross Nordic
6968 Flekke,
Norway

18 Colleges
Worldwide