Ахлоқ-одоб кодекси
UWCнинг барча мактаб ва коллежларида Умумий ахлоқ-одоб кодекс амал қилади. Бу кодекс 2010 йил UWCнинг Халқаро кенгаши томонидан жорий этилган. Бу қонун-қоиданинг асосини қадриятлар ва нормалар мажмуи ташкил этади ва бу эса талабаларга ҳамжиҳат ва тинч-тотув муҳитда яшаш, ҳартомонлама камол топиш ва маданий бир-бирини тушуниш йўлида хизмат қилади. UWCнинг Умумий ахлоқ-одоб қоидаларига тизимнинг барча мактаб ва коллежлари талаба ва ўқитувчилари ҳам маънавий, ҳам амалий жиҳатдан риоя этишлари лозим.