Ўқишга киришнинг муддати ва тартиби
Ўқишга киришнинг муддати, тартиби ҳамда номзодларга бўлган талаблар ўзгариши мумкинлигига эътибор қаратинг. Янгиланган маълумотлар ариза қабул қилиш бошланиши билан эълон қилинади.
Муддатлар
*Aniq sanalar va muddatlar o'zgarishi mumkin va nomzodlar elektron pochta orqali xabardor qilinadi.
Ой | Ўқишга қабул қилиш тартиби |
---|---|
5 сентябр - 27 октябр | Аризаларни қабул қилиш |
30 октябр - 7 ноябр | Онлайн Мантиқий Фикрлаш Тести |
7 декабр | Онлайн-видеоинтервью |
Январ ёки Феврал | Танловнинг якуний босқичи |
Январ – Феврал | Молиявий баҳолаш |
Март-Июн |
Номинация |
Июл | Онлайн ориентация курси |
Ўқишга киришнинг тартиби
Онлайн ариза тўлдириш
Ариза инглиз тилида тўлдирилиши керак. Эътибор беринг, аризанинг баъзи қисмларини нафақат номзоднинг ўзи, балки уларнинг ота-оналари/васийлари, шунингдек, ўқитувчи ва мактабдан ташқари машғулотларда номзодни биладиган киши тўлдириши лозим.
Ариза тўлдирилиши учун керак бўлган хужжатлар (агар талаб қилинмаган бўлса таржимаси зарур эмас):
- Номзоднинг паспортининг скан-нусхаси (паспортнинг асосий вароғи) ёки ID ёки туғилганлиги хақидаги гувохнома. Инглиз тилида тўлиқ исмининг ёзилиши мақсадга мувофиқдир
- Ўтган тугалланган йил учун муваққият далолатномасидан кўчирманинг сканерланган нусхаси (10-синф ўқувчилари 9 синф тугатганлиги тўғрисидаги гувохнома нусхасини илова қилишлари мумкин)
- Шахсий маълумотларни қайта ишлашга печатланган ва имзоланган розиликнинг сканерланган нусхаси
- Шахсий фотосурат скан-нусхаси
Сизнинг шахсий, контакт ва академик маълумотларингизни, шунингдек, ариза матнидаги жавобларингиз ва иншоларингизни тўплаш учун ариза бир неча қисмларга бўлинган. Ота-онангиз(лар)ингиз ёки васий(лар)ингиздан (номзоднинг) UWCга ариза бериш қарорингизни қўллаб-қувватлашларини ва UWCга ариза бериш учун барча шартлар тушунилганлигини тасдиқлаш сўралади.
Агар барча топшириқлар бажарилган деб белгиланса, ариза тўлдирилган деб хисобланади ва кўриб чиқилиши керак. Ушбу вазифаларни бажариш бўйича барча техник кўрсатмалар тақдим этилган дастур платформасида тақдим этилади.
Onlayn mantiqiy fikrlash testi
Тест синови сизнинг маълумотни таҳлил қилиш ва турли хил муаммоларни ҳал қилиш қобилиятингизни баҳолаш учун амалга оширилади. Синов 2 қисмдан иборат: оғзаки ва оғзаки бўлмаган, ҳар бирида 20 та савол (жами 40 та савол) ва 40 дақиқа давом этади. Синов номзоднинг бирон бир мавзу бўйича билимларини синаб кўрмайди, аксинча номзодларнинг қандай фикрда эканлигини ва саволларга жавоб бериш учун тақдим этилган маълумотлардан қандай фойдаланишини кўришга қаратилган. Сиз қайси тилда тест топширишни танлашингиз мумкин —ўзбек, рус ёки инглиз тилларида (тилни танлаш натижаларни баҳолашга таъсир қилмайди). Синов олдиндан тайёргарликни талаб қилмайди.
Онлайн-видеоинтервью
Онлайн мантиқий фикрлаш тести натижаларига кўра номзодлар онлайн видеоинтервьюда иштирок етишга таклиф қилинади. Бу 20-25 дақиқа давом этади, унинг давомида номзод 2 та танлов комиссияси аъзолари билан суҳбат ўтказади. Суҳбатнинг мақсади номзод билан танишишни давом эттиришдир. Суҳбат одатда инглиз тилида олиб борилади, аммо танлов комиссияси аъзоларидан бири танланган тилда гаплаша олса, номзод ўз она тилига ўтишни сўраши мумкин.
Қўшимча маълумот тўлдириш (коллеж маъқуллиги, тавсияномалар)
Тавсиялар
- Жамият маълумотномаси (Community Reference) дарсдан ташқари машғулотларда номзод билан яхши таниш бўлган шахс томонидан тўлдирилади. Бу ўқитувчи, оила аъзоси ёки дўст эмас, балки аризачини синфдан ташқари ва 18 ёшдан ошган киши бўлиши лозим. Сўралиши керак бўлган тегишли шахсларга мисоллар спорт мураббийлари (мактабдан ташқарида) ёки аризачи хозирда ишлаётган ёки кўнгилли бўлса, унинг рахбаридир.
- Мактаб маълумотномаси (School Reference) номзодни етарлича танийдиган ўқитувчи томонидан тўлдирилади.
Коллеж маъкуллиги (College preference)
Сизда энг кучли ўқиш истагингиз бўлган UWC коллежларини бахолаш имконияти бўлади ( 1- энг маъқуллари, 18- иккиламчи маъқуллик).
Шуни эсда тутингки, сиз маълум аниқ бир коллежларга эмас, United World College хужжат топширасиз, шунинг учун, шунинг учун агар муваффақиятли бўлсангиз, танлов коммисияси сизнинг эхтиёжларингиз учун энг тўғри ва мос келган коллежни танлаб беради ва жойлаштиради. Коллежлар рўйхати - бу сизнинг истакларингизни акс эттирадиган имкониятдир.
Танловнинг якуний босқичи
Онлайн-видеоинтервью натижаларига кўра, номзодлар одатда дам олиш кунлари шахсан ўтказиладиган якуний танлов босқичига таклиф қилинади. Якуний танлов индивидуал ва гуруҳ топшириқларини ўз ичига олади ва асосан инглиз тилида, эҳтимол ўзбек ва рус тилларида ўтказилади.
Одатда, номзодлар финалдан кейин бир неча ҳафта ичида номинация ғолиби бўлиши, кутиш рўйхатига киритилиши ёки умуман номинация олмаганлиги тўғрисида электрон почта орқали хабар қилинади.
Молиявий аҳволни аниқлаш
UWC ҳаракати доирасида стипендиялар номзодларнинг эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда тақдим этилганлиги сабабли, номзоднинг ҳар бир ота-онаси / васийси молиявий баҳолаш шаклини тўлдириши ва керакли молиявий ҳужжатларни тақдим этиши керак. Молиявий қўмита грант миқдорини аниқлаш учун баҳолаш шаклини ва ҳужжатларни кўриб чиқади. Молиявий баҳолашни тугатгандан сўнг, Миллий қўмита номзодга номинация бўлган коллежни ва оилага бериладиган стипендия миқдорини кўрсатадиган қарорини юборади. Номзод номинацияни қабул қилиши ёки рад этиши мумкин, стипендия миқдори ва UWCни жойлаштириш коллежи тўғрисидаги қарор ўзгариши мумкин эмас.
Номинация
Номзод таклифни қабул қилгандан сўнг, Миллий қўмита ариза шаклида кўрсатилган номзодларнинг танловлари ва бошқа турли омилларни ҳисобга олган ҳолда, маълум бир UWC коллежига ўқишга кириш учун муваффақиятли номзодларни наминация қилади. Одатда, коллежлар номзодларни танлов комиссиялари тавсиялари асосида қабул қилади. Бироқ, коллежлар ҳар бир номзод бўйича якуний қарорни қабул қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
Асосий номзодлик даври ёпилгандан сўнг, UWC тизими кутиш рўйхатига киритилган номзодлар учун “Clearing list” деб номланган рўйхатини очади. Миллий қўмита талабани номзодлар рўйхатига киритади, агар UWC мактаблари бўш жойлари бўлса, талабаларни қабул қилиши мумкин.
Ориентация курси
Барча номинациялар қабул қилингандан сўнг, келажакдаги уwc талабалари икки ҳафталик онлайн ориентация курсида қатнашадилар – UWC талабаси бўлиш нимани англатишини демо версияси. Бўлажак талабалар ўзларининг шахслараро муносабатларини ривожлантириш, IBДиплом дастури ҳақида кўпроқ маълумот олиш ва UWCда бўлажак 2 йилларини муваффақиятли ўтиш учун қимматли маълумотларга эга бўлиш имкониятига эга бўладилар.
Коллежларда ўринларни тақсимлаш
Танловдан муваффақиятли ўтган номзодлар, UWCнинг коллежларига ўқишга Танлаб олиш қўмитаси томонидан тақсимланади. Танлаб олиш қўмитаси тақсимот даврида номзодларнинг аризаларида кўрсатиб ўтилган талаб ва истакларни имкониятга қараб инобатга олишга ҳаракат қилади.
Номзодларни тақсимлаш ҳар бир коллеждаги ўрин мавжудлиги ҳамда номзоднинг якуний танлов босқичидаги рейтингига кўра амалга оширилади. Тақсимланган жойни номзоднинг талаб ва истакларига кўра ўзгартириш кўзда тутилмаган.
Коллежлар ҳар бир номзод ҳақидаги охирги хулосани қабул қилиш ҳуқуқига эгадир.
Муҳим
- Ўқишга кириш учун аризалар тўғридан тўғри коллежларга эмас, балки UWC ҳаракатига топширилади. Агар сиз аниқ бир коллежга ўқишга кирмоқчи бўлсангиз, унда сиз Глобал танлов дастури орқали ариза бериб, коллежда ўқиш учун тўлиқ тўловни амалга оширишга тайёр туришингиз лозим.
- Ариза танлов қўмиталардан фақат биттасига юборилиши мумкин (Глобал танлов дастури шунинг ичида). Номзодларга бўлган жорий талаблардан келиб чиқиб, Сиз кейинги йил такроран ариза беришингиз мумкин.
- Ногирон номзодларнинг аризалари бошқалар билан тенг асосда кўриб чиқилади.
- Номзодлар ҳақидаги барча маълумотлар махфийдир ва ошкор етилиши шарт емас.